» » СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ 3-4- кисмлар

СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ 3-4- кисмлар

admin | 0 комментариев | 231 просмотров
27
08
2020
СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ 3-4- кисмлар

KANALIMIZGA A'ZO BO'LING

Загрузка...
  • Просмотр онлайн
  • Просмотр Сериаль

СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ. (Хаётий турмушдан олиб ёзилган вокеа) Муалиф:Робиябегим Исроилбек кизи. 3-4- кисмлар. Асал Анварни сурбетлик билан атайлаб жанжалашишга бахона кидириб шундай килаётганини тушуниб булганди,шунинг учун бошка гапирмай кетмокчи булиб бурилганди. Анвар кулини ушлаб беихтиёр :- Каёка Асалхон,мен хали сенга рухсат берганим йук,гапим тугамади нега менга оркангни угириб кетияпсан?- деди хумрайиб. - Бас килинг, кулимни куйиб юборинг сизбиан гаплашадиган гапим йук?- деди Асал курсдошлари ва бошка курсдаги йигит кизлар олдида Анварни одобсизлик килишидан уялиб. - Аммо газабдан кузига хеч нарса куринмаган Анвар жахли чикиб баттар Асални кулини махкам кайриб ушлаб:- Куйиб юбормасам нима?Акангизга арз устимдан киласизми деди масхаралаб кулиб. Унинг килигларига ва бачкана гапларига чидолмаган Асал силтаб кулини тортиб олдида "Одам эмас экансиз,садкаи йигит эсиз" дея нари кета бошлади. Аммо Анвар яна буш келмасдан уни оркаидан етиб олиб," мен одам булмасам,сен кимсан" деб йулини тусиб олди. Асал шилкимлик килманг сиз билан гаплашадиган гапим йук деб йулидан итариб ташлаб курслари хонасига югуриб кетади,Анвар булса бошкалар олдида шарманда булганидан асаблари бузулиб тишларини гижирлатиб хали курсан кимлигимни деб кулини мушт килганича нари кетди.  Асал жахли чиканлиги учун,асабийлашиб тез-тез юриб икки пара дарсларини хам утмасдан институтдан чикиб кета бошлади,коридорда дуч келган  Музаффарни кузлари илгамай утиб кетади.Шу кетишида анча пиёда юрганидан кейин,шу атрофдаги уриндиклардан бирига келиб утириб йиглаб юборади ва хеч кимга хеч нарсага эътибор бермасдан куз ёшларини румолчаи билан артиб озгина енгил тортади. Асални юрагида мухаббат ва нафрат кураша бошади,Анварни севиб хатто килибман кани энди олдинрок сезганимда,умуман хнч качон танишмаганимда эди деб,алам билан уйларди. Музаффар булса Асални биринчи марта бу ахволда курганлиги учун, оркасидан изма-из эргашиб чикан эди,ундан узокрок жойда узини сездирмасдан кузатиб турарди. Асал бир оз узига келганлигини куриб олдига келади,уни курган киз бир оз чучиб савол назари билан караб турганлигига узим шундай бир оз тоза хаводан нафас олай деб чикдим деди. Агар Музаффарга айтса Анварни кунини курсатиши олийгохда катта туполон булиб кетиши тайин эканлигини яхши биларди шунинг учун хам ундан беркитиб айтмасдан гапни чалгита бошлайди. Музаффар ниманидир ундан яшириётганлигини илгаб,хозир менга айтасан ким йиглатганлигини акс холда барибир курсдошларигдан суриштириб билиб оламан деди. Музаф ака сендан илтимос аралашмагин узим шундай агар курсдошларим олдига бориб суриштисанг асло бошка гаплашмайман уришиб коламиз..Шундок хам курсдошларим хаммаси устимдан кулиб юради,акасига ишониб юради деб,нима мен сенга мактаб укувчисиманми?!Хар доим хамма нарсага аралашаверасан ё мен ёрдам сурадими кет?! Асални сузлари Музаффарни кунглига каттик тегса хам огриниброк майли узинг биласан, орамизда беркитадиган сиримиз йук дустмиз деб, уйлаб адашибман кечирасан хохишинг деб,институтга колган параларни укиш учун кета бошлади.. Асал жахл устида акасидан хам мехрибон ягона дустини кунглини ранжитиб куйганидан пушаймон булиб уйга борганида гаплашиб оламан деб,уйлаб уйларига троллейбусда кетмокчи булиб астановкага караб кетади. Асал купинча мошиналари булса хам Музаффар билан бирга троллейбусга чикиб, оркадаги жойида туриб олиб кучаларни томоша килиб кетишни яхши курарди.Хозир хам шундай килса хаммасини унита оладигандай уша томонга талпинган эди юраги. ****** Кечкурун хам дастурхон атрофида йигилганида хам Музаффарни карашлари тундлашиб,хеч кимга эътибор бермасдан ниманидир уйлаб махзун утирарди. Буваси бувиси тогалари сузларига лойкадрок жавоб берар,уларни хам хайрон колдириб бир оз мазам йук деб,уз хонасига кириб кетади.. Асал Музаффардаги бу узгаришга узини айбдор сезиб хижолат булар,вижодони кийналарди, отаси ё биронталари ундан сураб колишса нима дейишини уйлаб ховотирланиб типирчилаб игна устида утирарди. Соат тунги 11-ларда ховлидаги сурида бошини бир томонга осилтириб хафа утирган Музаффарни олдига келиб...Музаф ака мени кечиринг сизни хафа килиб куйдим?! - деди унга илтижоли караб. Умрида сизлаб гапирмаган кизни сизлаб гапиришига хайратланган йигит... -- Сендан хафа эмасман,кечирим сурашигни хожати йук узимдан хафаман, хамма нарсага аралашиб сени хам бошкалар олдида хижолатга куйдим? -  деди Музаффар бошка томонга караган холда. Асал Музаффарни кузларида шудай дард ва кайгуни курдиги беихтиёр олдига келиб кни елкасидан кучоглаб куксига бошини куйиб:- Хамасига мен айбдорман сиз тугри киласиз?!Акажон бу оламда ягона мехрибоним сиз буни мен нодон тушумайман,сизни жуда хам яхши кураман?- деди. Асалнинг бу килигидан Музаффарни кукси ачишиб кузларига ёш келади,чунки унинг етимликда катта булиб синик ярим юрагига шу киздан бошка якинрок инсони йук эди. Йиллар утса хам уйдаги хамма мехрибонлик килса хам унинг ут булиб ёнган юрагига хеч нарса малхам булмас эди,ота-она мехрини кумсаб хар доим хар онда сезилиб турарди. Онаси ойда 3-4 марта келиб куриб кетгани билан,бирга яшамаганлари учун онаси борлигини мехрини унчалик хис килмас эди. Отаси булса йилда бир курса куринар булмаса йук,вакт утган сари хабар хам олмай куйган эди. Ота-оналар йигилишларига буваси ё тогаси боришар,хатто тугулган кунларида хам оркасидан богчасига ё мактабига бирон марта отаси бормаган эди. Онаси булса онда сонда борар,чунки бошка болалари оиласи борлиги учун Музаффарга куп вакт ажрата олмасди,ажратса хам бу оз вакт ичида боласининг юрагига йул топа олмасди.  Музаффарни кичкиналигидан хаёлида мактабларда ота-онаси уни олиб кетишларини,байрамлар ва тугулган кунларида яхши курган нарсаларини совга килишларини,мактабда хамма менинг оилам номли иншо ёзганида нималарни ёзишини билмасдан кийналганларини сизларга тасвирлаб ёза олмайман. Бунга бардошим етмайди,бу оламда тирик етим булиш жуда хам кийиндир, бундай болаларни ярим кунглини хеч качон тулдира олмаслик узи бир кийин иш.Ота-оналар ажрашиб кетиб уз бахтларини топишади,икки уртада болаларга кийин булишини уйлашмайди,боламизга хеч нарса килмайди, хабар оламиз бува-бувиси катта килади яхши карайди деб уйлашади. Афсуски ундай эмас,болага ота-она берадиган мехр-мухаббатни хеч кайси инсон бера олмайди, урнини боса олмайди. Бундай болалар оламдаги энг акили,мехрибон яхши инсонлар булиб етишадилар,оила куришса уз оиласини куз корачикларидай асраб авайлайдилар. Музаффарнинг хам дарди шу ота-она мехри етишмаслиги булса унга яна бир дард Асалга булган пинхона мухаббати дарди хам юрагига келиб кушилган эди. Аммо бу муххаббатини бир умур юрагида саклаши кераклиги ва бундан хеч ким хабар топмаслигини уйлаб куп сикилар,оилаларида хеч ким рози булмаслигини яхши биларди. Кариндошлик никохи узининг ота-онаси бошидан утганлиги учун,буваси хар доим уйларида хаммаларига минг баъд кариндош уруг билан кудачилик ришталарини богламаслик хакида куп гапирар,узининг биттагина опаси билан юз курмас булиб кетганлигини такидларди. Шуларни уйлаб Музаффар узининг давосиз севгиси билан куп олишар, лекин юрагига буюра олмасди Асални севишдан узини тухташини билмасди.. ...           СЕВГАН ЮРАКЛАРГА КИЙИН.... ---... Дунёлардан совиб колганда якка... Етмай ёр васлига бирор тилакка.. Тушининг дустларим ошиклар калбин. Барибир кийинда севган юракка.. Зулматга айланар нурафшон куни.. Бу дунёда унга бир дилдош кани.. Не килсин хеч кимса тушинмас уни.. Барибир  кийинда  севган  юракка.. Хаёлида кетмас ёрнинг жамоли... Куксида тешиб утар хижрон шамоли.. Хеч кимга билинмас ичида заволи.. Барибир кийинда севган юракка.. Севгидан бахт эмас кузи намланар.. Эл ичра савдойи телба номланар.. Ким севса ошиклик дардини билар.. Барибир кийинда севган юракка.. Ишк  майи жонига булганда хамдам.. Энди севмайман деб ичсада касам.. Канчалик овуниб далда берса хам.. Барибир кийинда севган юракка! Кузимда нима айб мен кутган булсам.. Тилимда нима айб мен айтган булсам.. Юракни  кийнама  унда  айб  йук.... Дилимда нима айб мен СЕВГАН булсам... Кечир гунох булса сени кутгани.. СЕВАМАН деб кайта кайта айтганим.. Кечир тушларингга кирганим учун... КЕЧИР ГУНОХ БУЛСА СЕНИ СЕВГАНИМ...!. (Робиябегим)Музаффар билан Асал яна олдингидай на оралари яхши булиб бирга укишга бориб келишар,иккаласини хам юрагида бошка-бошка дард огрик бериб турарди. Музаффар олдида турган севиб колган кизига уз юрагидагиларни айтолмасдан кийналиб шу пинхона дард билан ёнса. Асал Анварга булган севгиси билан курашар уни унитишга хаёлидан чикаришга эътибор бермаслика харакат киларди... Аммо бу Аллох юракларга солган кучли мухаббат домидан хеч кайси бирлари чикиб кета олишмасдилар,чунки инсон хохлаганидай булганида уз юрагига кучи этганида эди,узи хохлаган инсонини сева оларди. Афсуски бу хаёт деган йулда хар бир инсони калбига Тангри узи солиб куйган мухаббат билангина севишиб севилар экансиз,такдирингизни ким билан боглаб куйишини олдиндан била олмайсиз экан.Бизнинг хикоямиз кахрамонлари хам шу холатда севишардилар, канчалик курашмасинлар юракларига кучлари етмас бир-бирларини севишдан тухтата олмасдилар. Анвар Асал узидан узоклашганлигига узини бошка кизлар билан,юриб чалгита бошлади,аммо уни хаёлидан чикаришни удасидан чикара олмайди.Кайси кизга якинлашмасин кузига Асал булиб куринар,кулогида эса унинг ширин сузлари ва кулгулари, жахл билан "садкаи йигит кет"деб айтган сузлари жаранглаб тураради. У бу хаёлларидан кутилиш учун,синифдош дусти Карим билан,бирга рестаранга бориб ичади ва мастликда унга юрагидаги сирларини хаммасини гапириб беради. Карим кулиб сен у кизни севиб колибсан деб,устидан кулади сендай кизларни бошини айлантириб юрган бир йигит севги домига илиниб колибсан?!. Анвар йук дустим мен уни севмайман курасан хали уч оламан ундан дея яхшигина маст булиб колиб алжирарди,столдаги нарсаларни тараклатиб кулидаги стакани синдириб кулларига шиша синиги тегиб конатиб ташлаганини сезмасди. Хаётимизда шундай безорирок йигитларимиз борки куп кизларни юраги хис туйгуси билан уйнашиб синдириб юрадиларда,бир куни узлари сезмаган холда севгини домига тушиб бу холдан телба булиб коладилар.Анвар хам Асални севиб колганлигини тан олгиси келмасди,шунинг учун узини узи алдаб мен севги мухаббатга ишонмайман деб айтар ундан узоклашишга харакат киларди. *** Шундай кунларда уларни курсдошларидан икки кизни,бошка гурухлардан яна 5 кишини тугулган кунини нишонламокчи буладилар, хаммалари гурухлари билан тайёргарлик кура бошладилар. Сиз азиз укувчиларимга олдинги вактлардаги бази бир олийгохларда тугулган кунларни кандай нишонланиши тугрисида кискача ёзиб утаман.Олдинлари собик иттифок СССР даврида ким талаба булган булса буни яхши билади, тугулган куни нишонлаш ё туй килиш, байрамларни утказишни уша гурухларда укиётган талабалар ёрдами хашар йули билан килинарди. Хамма талабалар уртага пул ташлаб топганларини бериб уша олийгохни камсорглари,гурух рахбарлари ёрдамида маслахатлашиб утказиларди.Уша олийгохни гурухларида уша ойда кимни тугулган куни булса хаммасини биттта килдиб утказилган. Хозиргидай узи пул сарфлаб дабдаба билан,бирон рестаран ё ошхоналарда хаммани чакириб килишмас,хамма узича нима совга булса олиб бориб алохида топшириб табрикламас эди. Уша олийгохни ошхонасида ёки спортзалга стол стулларни куйиб катта килиб жой тайёрлаб,талабалар узлари кушик куйлаб ракс ва хар хил кизикарли уйин кулгулар тайёрлаб келишиб утказишарди. Укишдан кейин,талабалар ичида актифрокларидан 4-киз ва 4 -бола уртага тупланган пуллага руйхат киилиб хисоб китоб билан бориб бозор килиб совга хам олиб келишар,хаммалари биргаликда ахил инок булиб иаслахатлашиб дастурхон тузаб уйин кулгу килиб олган совгаларини хаммани номидан гурух рохбарлари ёки гурухлардаги бошлиглари топшириб барчани номидан табриклаган холда топшириларди. Хамма талабаларники бир хил килиб утказилар хеч кимни бир-биридан устин куйилмаган бой-камбагал барча баробар саналган олийгохларда. Агар бирон кишини бошига мусибат тушса,уйларида иш булса хашар йули билан ёрдам килишган,мехр мухаббат курсатилиб бир -бирларига гамгорлик килишган. У вактнинг талабалари жуда оддий, самимий ва бошкача инсонлар булишган,йигит кизлар уртасида иззат ва хурмат баланд булиб хеч ким бирон кишини ажратиб куйиш устун куйишга хаки йук барча баравар булган. Талабалар орзикиб кутилган уша тугулган куни нишонлаш вакти етиб келади,хаммалари олйгохни катта спортзалига тупланиб бошлаб юборишади. Талабалар орасида бизнинг кахрамонларимиз Анвар ва Асал хам бор эдилар,улар бир-бирларига гаплашишмас,аммо билинтирмай куз кирлари билан караш килардилар, нигохлари тукнашиб колса Асал даров бошка томонга караб оларди. Кизик томони шуки иккалалари худди атайин килгандай столда утириш жойлари бир-бирларига карама карши булиб тугри келган эди.Анвар билан иккаласини уришиб колганларини курсдошлари хаммаси билишар ва куришган эканликлари учун,уларга караб зимдан кузатишар базилари булди-да энди яршсанглар булмайдими бир курсда укийсизлар уят деб айтардилар.Купчиликни гапими ё узини курсатгиси келдими биринчи булиб Анвар кечирим сураб кулни узатади, хаммани нигохлари остида хижолат булган Асал хам дугоналари уришиб туртаверганидан аста туриб кул узатиб ярашиб олишади. Анвар шу бахона узида бироз дадаилик сезиб Асални раксга таклиф этади, кунмаганига куймасдан кулидан тутиб уртага судрагудай олиб чикади. Курсдошларини  ха бул энди деган кийкирикларига индолмасдан ноилож колиб Асал бирга раксга тушади,бундан Анвар енгил тортиб боши осмонда хурсанд булади. Утириш охирида уктувчи ва гурух рахбарларидан беркитиб оз оздан ичиб кайф килиб олган йигитлар,дадилрок булиб узларига якинрок булган талаган курсдош кизларни кузатиб куйиш учун,таркала бошладилар. Анвар хам ялиниб ёлвориб Асални ва яна 3 -та курсдош кизларини мажбуран миниб келган отасини мошинасига утказиб олиб бориб куяди. Йулда учта курсдоши булган кизларни атайлаб олдинрок уйларига ташлаб Асал билан холи гаплашиб олмокчи булиб охирида уни олиб бориб куяди. Асал илтимос килиб уйларидан 15 кадам узокрокда тухтатишини узи кетиши агар дадаси курса хафа булишини тушунтиради,аммо озгина ичиб олган Анвар кулок солмасдан мошинадан тушган Асални йук дебкаршилик килганига карамасдан уйларини эшигигача кузатиб куяди. Эшиклари олдида мени кечиргин деб,атайлабми ё билмасданми куч билан пайт пойлаб ногахон кутулмаганда Асалга ташланиб юзидан буса олади, киз булса унинг килигидан ханг манг булиб колиб туриб колади,узига келиб уни юзига карсилатиб бир тарсаки тушириб уйларига югуриб кириб кетади.  Кучсизрок булган бу тарсакидан Анвар хафа булмайди,чунки бир неча ойдан бери Асални уйлаб кийналиб юрганлиги ва упиб олганидан каттик хурсанд эди,мошинага утириб учириб хайдаб кетади. Ухламасдан ошхонада Асални кутиб утирган Музаффар уларни ярим кечаси келиб эшик олдида упишишганини куриб колиб хуши бошидан учиб адои тамом булади... Асал уйларига кирмасдан ошхонага кириб сув ичади ва узига сузсиз караб турган Музаффарни куриб яна кизариб кетади ва хонасига кириб кетади... Давоми бор. Робиябегим шахсий ижоди.



QISMLARNI TANLANG




BIRINCHI BIZDA"СЕВГИ УЧ БУРЧАГИ.. Ёхуд ЮРАККА ЯШИРИНГАН МУХАББАТ 3-4- кисмлар"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать