» » ОШИҚЛИК ФОЖИАСИ (ёхуд ёмонлиги узига кайтган аёл)

ОШИҚЛИК ФОЖИАСИ (ёхуд ёмонлиги узига кайтган аёл)

просмотров - 285

  • Не нравится
  • 0
  • Нравится

ОШИҚЛИК ФОЖИАСИ 

(ёхуд ёмонлиги узига кайтган аёл) 

Кадимда бир бир савдогар бор экан. Унинг ақлли, ҳуснда танҳо аёли бир чиройли ўғил туғиб беради. Ўғли 16 ёшга етганда аёл дунёдан ўтади. Савдогар кунлардан бир куни Макка шаҳрига ҳажга кетади ва қайтишида бир араб қизини олиб келади ҳамда унга уйланади. Араб қизи ҳам ниҳоятда сулув экан. Лекин аёлдан фарзанд бўлмабди. Бир куни савдогар узоқ сафарга жўнаб кетибди. Ёлғиз қолган аёл эса айний бошлабди. Ҳатто ўгай ўғлига муҳаббати тушиб қолибди. Ўғли эса бу таклифни кескин рад қилибди.   Савдогар сафардан қайтиб келгач, бу воқеаларни эшитмасин деб, ўгай она болани ўлдириш пайига тушади. Ўзининг жазманига бу сирни айтади. Жазмани эса бир нонвой билан келишади. Фалон куни, фалон вақтда сенинг ёнингга ким нон сўраб келса, уни тандирга ташлайсан, деб келишади.   Шу арафада савдогар ҳам келиб қолади. Ўгай она ўғлини дарҳол, отангга 5-6 нон олиб кел, деб уни нонвойга юборади. Бола йўлда бораверса, бир деҳқон дўсти йўлиқади ва пишиб турган овқатни еб кет, акс ҳолда, йўлинг бўлмайди, деб уни анча тутиб ўтиради. Бола овқатни еб, яна йўлга тушади. Бораверса, яна бир дўсти қовун узиб, хирик қилиб юрган бўлади. У дўсти қовун е, деб яна бир оз йўлдан қўяди. Боланинг жуда ҳам кечикиб, энди келмайди, деб ўйлаган ўгай она ичидан севиниб, уни отасига роса ёмонлайди ва унинг ўлганини ўз кўзим билан кўрай, деб нонвойнинг ишхонасига суриштириб келади. Хотин борса, бола ҳали етиб келмаган экан. Ўз қурбонини кутиб, тоқати-тоқ бўлган нонвой эса хотин келган заҳоти ўлдирилиши керак бўлган одам шу бўлса керак, деб уни тандирга тиқиб юборади. Анчадан кейин бола келиб, аҳволдан хабардор бўлади ва сирни англайди. Бутун гапларни отасига айтиб беради.. Шундай килиб угай углига нисбатан ёмонликни раво курган аёл,узи уйлаб топган макр к,урбони булади. Ота ва угил муроду-мақсадларига етадилар. (Ибратли ривоятлар китобидан гурухга Гульнора киритди)


Загрузка...