» » ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИ

ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИ

administrator | 0 комментариев | 139 просмотров
27
05
2019
ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИ

Загрузка...

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI

ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИ

Тана ухлайди, тана дам олади. Вужудимиз дарддан азият чекадиган бўлса даволаниш учун турли гиёҳларга мурожаат қиламиз. Лекин қалб толиқсачи? Бемор кўнгил шифони қаердан топади. Аҳир, унинг учун замонавий тиббиёт ҳали бирор малҳам иҳтиро қилмаган бўлса.

Ўйлаб қарасам, бунинг йўллари кўп экан...

Кимдир мусиқа эшитиб ҳордиқ чиқаради, шу жумладан ўзим ҳам… Бир ерда мусиқа оҳангининг мияга дам берувчи хусусияти бор эканлиги ҳақида ўқиган эдим. Яна бир тоифа инсонлар эса, турли ҳикоя ва қиссаларни мутолаа қилишдан завқ олади. Йўллари кўп, у ҳаммада ҳар хил... Ҳамманинг қизиқишлари бир биридан фарқланади...

Лекин, дунёдаги барча қалблар учун умумий бўлган ҳотиржамлик масканини қаердалигини биласизми?
Мен буни ўзим учун кашф қилгандайман.

Бугун, яна бордим ўша масканга. Бўш ўриндиқлардан бирига ўтираман. Навбатдаги кунимни ўзимча таҳлил қилиб, аслида қанчалар кўп гуноҳ ишлар қилаяпман-а дея ўйланиб қоламан. Билиб қилган гуноҳларку аниқдир, лекин билмай қилганларимчи. Ҳали яна қанча умрим қолди ўзи. Тавба қилишга улгураманми?

Ростдан ҳам шу ерда мудраб қолган қалб уйғона бошлади, куртак отаётган кибрдан эса асар ҳам қолмаётгандай. Бир пастда кўзларимга ёшлар қуйилади. Дунё ташвишларидан чарчаган юрак учун бу ерданда хотиржам жой йўқ назаримда…

Кўз ўнгимда болалигим аксланади! Ана, бувим қўлларида кулча нон, Келмайсанми, дея чақираяптилар. Амаким эса яша жиян, дея елкамга урадилар. Хаёлга берилиб бола бўлиб оламан...

Йўқ, аслида мени ҳеч ким кутиб тургани йўқ. Биров чақирмади ҳам.

У ерда жуда кўпчилик бор эди… Сон саноқсиз одамлар. Бировнинг эса биров билан иши йўқ. Кимда қанақа машина. Кимнинг уйи ҳашаматлироқ, биров қизиқмайди ҳам. Хатто эгнидаги кийими ҳам бир хил...

Қанча ўтирганим эсимда йўқ. Ўзимга келганимда кеч бўлишни бошлаган эди. Кетишим керак. Майли, яна  келаман, дейман ичимда. Тинч ётинглар. Қабрлар оралаб катта шаҳарга одимладим. Доимгидай, одамлар орасига, яна дунё ортидан қувгани.

Лекин, шошилмайман. Шошилиб қаерга ҳам борардим. Барибир бир кун шу ерга, бутунлайга қайтамизку:

Балки, бир неча йилдан сунг; Балки, эртага; Эҳтимол, БУГУН…

© Баҳром АББОСОВ








BIRINCHI BIZDA"ХОТИРЖАМЛИК МАСКАНИ"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Fikr haqida
Rasmdagi kodni kiriting:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать