» » » «НЕГА СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ-А»

«НЕГА СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ-А»

  • Нравится
  • 0
  • Год:
  • Страна:
  • Скачать:
«НЕГА СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ-А»

Muhokamalar - 0 | Ko'rildi - 152


«НЕГА СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ-А»

Мен телбаман айбдор ўзинг,
Ўз ўзимни билмай қолдим-а,
Туролмайман кўрмасам кўзинг,
Нега сени севиб қолдим-а?

Мажнун холи менда намоён,
Талпинаман сен юрган томон,
Парвойинг йўқ шуниси ёмон,
Нега сени севиб қолдим-а?

Бедор тунда ўйлатиб бўлдинг,
Юрагимни ўйнатиб бўлдинг,
Ўз ўзинга ўргатиб бўлдинг,
Нега сени севиб қолдим-а?

Сен қалбимга кирдингда кулиб,
Хаётимнинг мазмуни бўлиб,
Кечолмайман бўлмас унутиб,
Нега сени севиб қолдим-а?

Сендек яхши сендек аъло йўқ,
Сендек гулим гулираъно йўқ,
Қара сенсиз менда маъно йўқ,
Нега сени севиб қолдим-а?

Севдим сени жонимдан кўпроқ,
Лекин сен бу туйғудан йироқ,
Дунёда кўп санамлар бироқ,
Нега сени севиб қолдим-а?

Кўнглим йиғлар кулиб турибман,
Қисматимга кўниб турибман,
Армонимсан сезиб турибман,
Нега сени севиб қолдим-а?

Сизни яхши биламан дединг, Сизни хурмат қиламан дединг,
Фақат дўстиз бўламан дединг,
Нега сени севиб қолдим-а?

Сени ўйлаб сураман хаёл,
Ишқим унмай топдику завол,
Ич-этимни тирнар шу савол,
Нега сени севиб қолдим-а?

Абдумуталиб Эргашалиев


Загрузка...

 

Имя:*
E-Mail:
Введите код: *
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив