» » Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади

Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади

administrator | 0 комментариев | 60 просмотров
13
07
2019
Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади

Загрузка...

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 10% га оширилади.

 Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.


Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%)  баравар оширилди.

2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

- иш ҳақи – ойига 223 000  сўм;

- ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;

- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150  сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.


2019 йил 1 августдан бошлаб:



- II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

- II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

- боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.















BIRINCHI BIZDA"Ўзбекистонда 1 августдан иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдори оширилади"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Fikr haqida
Rasmdagi kodni kiriting:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать