» » » Бир қадам юраман...
--------------------------------------------------------------------------------------

Бир қадам юраман...

administrator | 0 комментариев | 97 просмотров
16
07
2019
Бир қадам юраман...
0 голосов

Загрузка...

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI

Бир қадам юраман...


Бир қадам юраман бир қадам тўхтаб,
Мен кетган изларда сенинг  изинг бор,
Алвидо деёлмай тишлаганча лаб
Қолгандинг ортимдан термулганча ёр.

Бариси ўхшарди гўё-ки тушга,
Сирли лаҳзаларда бўлардик пайдо,
Учардим осмонгa айланиб қушга
Юрагинг тубига чўканимча ё

Ана алаҳсиган ўша тушларим,
Йўлимда маржондек сочилиб ётар,
Сочингни силолмай қолган қўлларим,
Зарб билан муштини кўкракка отар.

Билмайсан ҳали ҳам билмайсан ёрим
Севгимиз қалбимда ўсмоқда илдам,
Сен томон бормоққа қўймайди орим,
Бошимдан ёғилиб турганича ғам

Бир қадам юраман, бир қадам тўхтаб.

Шаҳзод Набиев








BIRINCHI BIZDA"Бир қадам юраман..."KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Fikr haqida
Rasmdagi kodni kiriting:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать