» » Сизку тавба қилдингиз,
--------------------------------------------------------------------------------------

Сизку тавба қилдингиз,

administrator | 0 комментариев | 22 просмотров
10
09
2019
Сизку тавба қилдингиз,
0 голосов

Загрузка...

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI

Сизку тавба қилдингиз, марҳумнинг ҳоли нима бўлди?

Бир танишим 19 ёшли йигит вафот этди. Ўлим ёш танламаслиги кундек равшан, ҳамма қайғу ва изтиробда. Қабристонга олиб бориб, ҳақиқий "уйига" ташлаб келдик. Аллоҳни рози қиладиган ишлар қила олмайди энди у. Эртаси куни суратлари бўлса, жўнатинглар эсдаликка сақлаб қўяйлик дейишди. Оила аъзолари расмини кўриб туриш истагида эди. Кимдир Инстаграм саҳифаси бордир, ўша ердан юклаб олсак бўлади деди. Марҳумнинг телефонини олиб инстаграмга кирдик. Ҳамманинг кўзи телефонда. Инстаграм саҳифасини кузата бошладик. Ҳамма жим. Суратларни тепадан пастга тушира бошладик. Саҳифасидаги суратлар ҳаммани жим қилиб қўйган эди. Тунги клублар, ярим ялонғоч қизлар, калян, ароқ, сигареталар билан тушилган суратлар ва видеолар тўпланган эди саҳифада. "Я Аллоҳ, умрини масиятга ўтказган экан. Бузуқликнинг барча шаклини қилиб, камида булардан фахрланиб, расмларини интернетга жойлаган экан". Ҳамма қайғуни унутди, айрилиқнинг ўрнини бошқа қайғу эгаллади. Қабрда аҳволи нима бўлар экан? Аллоҳнинг ҳузурида қандай жавоб берар экан? Ҳамма хабар топди. Марҳумнинг дўстлари қочиб кетди. Маъсиятларда бирга бўлган дўстлари оғир кунида бирга бўлмади. Орадан анча вақт ўтди... Марҳумнинг дўстларидан бирини масжидда кўрдим. Кар-кар қиладиган, катта гапириб, одамларни менсимайдиган боладан асар ҳам йўқ! Ўша воқеадан сўнг, Аллоҳга тавба қилиб, барча дўстлари ёмон йўлдан қайтганини айтиб берди. Мени эса ҳаёлимда бир фикр айланарди: "Сизлар-ку тавба қилибсизлар, марҳумнинг ҳоли нима бўлди?".








BIRINCHI BIZDA"Сизку тавба қилдингиз,"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Fikr haqida
Rasmdagi kodni kiriting:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать